Линклар

Ироқда Саддам Ҳусайнни ҳокимиятдан ағдариш учун жанглар давом этар экан, Саддамдан кейин мамлакатда қандай вазият ҳукм суриши ҳақида кўпроқ гапирилмоқда.


АҚШ Мудофаа вазири ўринбосари Пол Волфовиц 6 апрел куни Фокс телевидениесига берган интервюсида, Саддам ҳокимиятдан ағдарилганидан кейин янги Ироқ ҳукуматини тузиш учун олти ой вақт керак бўлишини айтди.
Ироқ миллий конгресси раиси Аҳмад Чалаби, Американинг бошқа телеканалига берган интервюсида, урушдан кейин америкаликлар Ироқда камида икки йил қолишлари кераклигини айтди.
АҚШ Сенатори Жозеф Байден эса, Оқ уй маъмурияти Чалаби раҳбарлигидаги партия Ироқ ҳукуматида етакчи куч бўлишига йўл қўймаслигига умид билдирди.
XS
SM
MD
LG