Линклар

АҚШ етакчилигидаги кучлар уюштирган ҳужум натижасида бугун эрта тонгда Бағдод ва унинг ташқарисида катта-кичик портлашлар содир бўлди.


Озод Европа – Озодлик радиоси мухбири хабар қилишича, АҚШ танклари ва зирҳли машиналари Бағдод атрофидаги ҳалқа йўлда ҳаракатланмоқда ва шаҳарга рейдлар ўтказмоқда.
Кеча кечқурун Ироқ телевидениеси орқали эълон қилинган баёнотида президент Саддам Ҳусайн ўз қисмидан ажраб қолган ироқлик аскарларни бошқа қўшин қисмларига бирлашиб, Америка кучларига қаршилик кўрсатишга чақирди.
Якшанба куни тунда АҚШнинг С-130 русумидаги биринчи ҳарбий самолёти Бағдод халқаро аэропортига қўнди.
Бугун кечки пайт АҚШ президенти Жорж Буш ва Британия Бош вазири Тони Блэр ўртасида учрашув бўлиши режалаштирилган. Сўзлашувлар чоғида БМТнинг Ироқда қандай рол ўйнаши масаласи муҳокама этилиши кутилмоқда.
Шунингдек, бугун БМТ Хавфсизлик кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлади. Унда Ироқ масаласи муҳокама этилади.
XS
SM
MD
LG