Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 01:23

Тожикистондаги Россия чегарачилари фаолияти ва аҳамияти.


Россия Федерация кенгаши раиси Сергей Миронов Тожикистонга сафари давомида 5 апрел куни Россия чегарачилари билан учрашди. Шу куни Душанбеда Миронов икки давлат ўртасида эришилган шартномага мувофиқ Россия қўшинларининг Тожикистонда бўлиши ўринлидир, деб баёнот берди. У сўзида давом этиб: “Гап шундаки, бу ерда яъни МДҲнинг жанубий сарҳадларида россиялик чегарачилар мамлакатимизга экстремистик гуруҳлар кириб келиши ва энг муҳими, наркотиклар оқимининг олдини олмоқдалар”,-деди.
5 апрелга ўтар кечаси Тожикистондаги Россия чегарачилари Афғонистондан Тожикистонга наркотиклар олиб ўтишга уринган бир гуруҳ контрабандачини қўлга олди. Улардан тортиб олинган 300 килограммдан ортиқ героин мусодара қилинди. Қўлга олиш пайтида юз берган қуролли тўқнашувда икки контрабандачи отиб ўлдирилди. ИТАР-ТАСС ахборот агентлиги маълумотига кўра, 2003 йил бошидан бери Тожикистондаги Россия чегарачилари тожик-афғон чегарасида 1.270 килограммдан ортиқ наркотик моддани қўлга тушириб, мусодара қилдилар. Унинг 850 килограммини героин ташкил этади. Россия Федерация Кенгаши раиси Тожикистондаги Россия чегарачиларига ҳар томонлама ёрдам бериш кераклигини алоҳида таъкидлади.
Шуни эслатиб ўтиш лозимки, 26 март куни Брюсселда Европа Комиссияси раиси Романо Проди ва Тожикистон президенти Имомали Раҳмонов ўртасида бўлиб ўтган музокаралар чоғида ҳам Афғонистонда тайёрланган наркотик моддаларни Тожикистон ҳудуди орқали яширинча ташилишига қарши кураш масаласи муҳокама этилган. Проди Раҳмоновга, Европа иттифоқи наркотиклар ташилишига қарши курашда Тожикистон ҳукуматига ёрдам беришини ваъда қилган.


Қирғизистон президентининг коррупция ҳақидаги фикр-мулоҳазалари

Шу ҳафтада Қирғизистон президенти Асқар Ақаев, коррупция Қирғизистондаги давлат тизимига таҳдид солаётганини айтиб, унга қарши курашга чақирди. Яқинда БМТ Тараққиёт дастури томонидан Қирғизистон фуқаролари орасида ўтказилган сўров натижалари, сўралганларнинг аксарият қисми мамлакатдаги иқтисодий ночор вазият учун коррупция айбдор, деган фикрда эканликларини кўрсатган. Президент Ақаев ҳукумат расмийлари, таълим ва тиббиёт соҳаси ходимлари оддий фуқаролардан пора олишларини тан олиб, бюрократия масъулиятини ошириш учун яхши бошқарув тўғрисидаги миллий стратегия қабул қилишга чақирди. Асқар Ақаев ҳозирда республикада амалда қўлланилаётган қонунлар бўш эканини айтиб, расмийлар орасидаги коррупцияга қарши курашда, қонунларда қатъий жазо белгиланган Хитой моделидан фойдаланиш лозимлигини таъкидлади.


Хорватияда коррупцияни фош этиш учун ташкил этилаётган очиқ телефон линияси ШУНИНГДЕК.

Дунё давлатларидаги коррупция муаммосини ўрганувчи “Транспаранси интернэшнл” ташкилотининг Хорватиядаги бўлими фуқаролар билан алоқани янада мустаҳкамлаш мақсадида шу ой охирида пойтахт Загреб шаҳрида очиқ телефон линиясини ишга туширади. Бўлиб ўтган матбуот конференциясида ташкилот ташаббусчиси Жозеф Крегар журналистларга, очиқ телефон линиясида кўнгиллилар ишлашини маълум қилди. Фуқаролар мазкур бепул телефон линияси орқали маҳаллий амалдорлар, идора ва ташкилотлардаги коррупция ҳақида аноним маълумотлар беришлари мумкин. Крегарга кўра, айрим шаҳарларда ишга туширилган очиқ телефон линиялари, маҳаллий миқёсдаги коррупцияга қарши курашда яхши самара берган.


Ҳарбий анжомлар олиб кетаётган икки шахснинг Чеченистон-Доғистон чегарасида ушлангани ҳақидаги маълумотлар.

5 апрел куни Чеченистон-Доғистон чегарасида ҳарбий анжомлар олиб кетаётган ВАЗ-2106 русумидаги автомобил ушланди. Шимолий Кавказдаги Россия қўшинлари қўмондонлиги матбуот хизматига асосланиб, ИТАР-ТАСС ахборот агентлиги билдиришича, автомобилни Шалида яшовчи 1960 йилда туғилган шахс бошқарган. Автомобилда яна Чеченистоннинг Ведено районида яшовчи 1968 йилда туғилган аёл бўлган. Тинтув ўтказилган пайтда машинадан бошқа нарсалар қатори баъзи ҳарбий анжомлар, хусусан, ер сунъий йўлдоши орқали алоқа қилувчи бешта “Кенвуд” русумидаги радиостанция, лазер ёрдамида нишонга олувчи қурилма, иккита уяли телефон ҳамда 48та фонар топилди. Ҳозирда бу воқеа юзасидан тергов-суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
XS
SM
MD
LG