Линклар

Ироқда уруш давом этар экан, Россия стратегик қуролларни камайтириш ҳақида АҚШ билан имзоланган шартномани ратификация қилолмайди.


Буни Россиянинг юқори мартабали расмийси бугун маълум қилди.
Шартномага кўра, Россия ва АҚШ ядровий қуролларинининг учдан бир қисмини 2012 йилга қадар йўқ қилишлари керак.
АҚШ Сенати ҳужжатни ўтган ойда ратификация қилган. Россия Давлат Думаси ўтган ойда Ироқдаги урушга норозилик тариқасида шартноманинг кўриб чиқилишини кечга қолдирган эди.
Ўтган шанба куни президент Владимир Путин Думадан шартномани ратификация қилишни сўради.
Бироқ Давлат Думасининг Ташқи сиёсат бўйича қўмитаси раиси Дмитрий Рогозин Ироқда уруш давом этар экан, шартнома масаласи Думада муҳокама қилинмаслигини айтди.
XS
SM
MD
LG