Линклар

Баъзи хабарларга кўра, Ироқнинг “Кимёвий Али” номи орқали танилган қўмондони бугун Басрада ўлик ҳолда топилган.


Ироқ президенти Саддам Ҳусайн қариндоши Али Хассан ал-Мажид, унинг қўриқчилари ва Ироқ разведка хизмати бошлиғи жасадлари бир жойда топилган, деб маълум қилинди. Буни Басрада жанглар олиб бораётган Британия ҳарбийлари тасдиқламадилар. Бироқ Британия Мудофаа вазири Жеффри Хун ал-Мажиднинг жума кечаси ўтказилган рейд давомида ўлдирилгани дараги бор, деб айтди.
Ал-Мажид Саддам Ҳусайн буйруғига биноан Ироқ жанубида АҚШ ва Британия қўшинларига қарши курашаётган эди.
Ал-Мажид 1988 йилда кимёвий газни ишлатиб, минглаб курдларни заҳарлашни буюрганидан сўнг Саддам мухолифлари унга “Кимёвий Али” лақабини берган эдилар.
XS
SM
MD
LG