Линклар

АҚШ президентининг миллий хавфсизлик масалалари бўйича маслаҳатчиси Кондолиза Райсни бугун Москвада Россия президенти Владимир Путин қабул қилди.


Учрашув давомида Райс Ироқ масаласи юзасидаги келишмовчиликларга қарамай АҚШ Россия билан ҳамкорликни давом эттириш ниятида эканини айтди.
Кеча Москвага борган Райс ташрифи давомида, шунингдек, Ташқи ишлар вазири Игор Иванов, Мудофаа вазири Сергей Иванов ҳамда Миллий кенгаш раҳбари Владимир Рушайло билан учрашди.
АҚШнинг Москвадаги элчихонаси ходими Вашингтон ва Москва ўртасидаги алоқаларни узоқ муддатли ва стратегик, дея баҳолаш билан бирга Ироқ масаласи юзасидан икки мамлакат ўртасида келишмовчилик борлигини эътироф этди.
Москва Ироқ урушига азалдан қарши чиқмоқда. Бироқ, сўнгги ҳафта давомида Россия президенти Владимир Путин ушбу масаладаги позициясини бироз юмшатиб, Москва АҚШнинг ғалабасидан манфаатдор эканини айтган эди.
XS
SM
MD
LG