Линклар

“Ўткир респиратор синдроми”, деб ном олган касаллик қурбонлари сони бугун 100га яқинлашди.


Маълумотларга кўра, бугун Хитойда икки одам, Сингапурда ҳам икки одам бу номаълум вирус туфайли оламдан ўтган.
Шундай қилиб, вирус қунбонлари сони 99га тенглашди.
Улардан 53 нафари хитойлик, 22си гонконглик, 9 нафари канадалик, 8 нафари сингапурлик, 4 нафари ветнамлик, 2си таиландлик ва 1 нафари малайзияликдир.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти бош директори Гро Харлем-Брундтланд Хитой ҳукуматини касаллар ҳақда ўз вақтида хабар бермагани учун танқид қилди.
Бугун кечқурун АҚШ Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмийлари Конгрессда ушбу касаллик бўйича ҳисобот берадилар. АҚШда номаълум вирусга 115 одам чалинган, деб тахмин қилинмоқда.
Бугунги кунга қадар ҳаммаси бўлиб дунёнинг 30 мамлакатида 2700 одам “ўткир респиратор синдроми”, деб ном олган касалликка чалинди.
XS
SM
MD
LG