Линклар

АҚШ ҳарбийларининг маълум қилишларича, иттифоқчи қўшинларнинг Бағдоддаги ҳужуми Ироқ президенти Саддам Ҳусайн пойтахтни тўла назорат қилмаётганини намойиш қилган.


АҚШ Бригада генерали Винсент Брукснинг Қатарда уюштирилган матбуот анжуманида айтишича, АҚШ қўшинлари Саддам Ҳусайн ҳукуматининг асосий идораларини бузиб ташланганлар, айни вақтда мамлакат учун муҳим бўлган инфратузилма объектлари ҳамда тинч аҳолини ҳимояси остига олганлар.
Брукс бундай шарҳни АҚШ қўшинлари бугун Саддам Ҳусайннинг Дажла дарёси бўйидаги энг катта саройини қўлга киритганларидан сўнг қилди. Бугун АҚШга қарашли танклар Ахборот вазирлиги биноси ҳамда ар-Рашид меҳмонхонасини ўраб олган эдилар.
Айни вақтда Брукс Ироқ ҳарбийлари ҳамон курашни давом эттираётганларини билдирди.
XS
SM
MD
LG