Линклар

logo-print

Урушдаги журналистлар

  • Абдулла Искандар

Уруш ҳаракатларини ëритаëтган журналистлар ҳар иккала тараф дашномлари остида қолаëтганини кўриш мумкин. Уруш холис ëритилмаяпти деган, маънода ҳар икки тараф вакиллари билдираëтган иддаолар мазмуни бир хилда янграмоқда.

8 апрел куни Британия ҳарбий ҳаво кучлари маршали Брайн Барриж Дейли Телеграф газетасига берган интервюсида Британия журналистларига қарата:

"Сизнинг бир чақалик қимматингиз йўқ.Сиз ҳеч кимни қўллаб қувватламаяпсиз. Сиз фақат танқид қиляпсиз холос. Тирноқ остидан кир қидиряпсиз. Ниманидир ë кимнидир танқид қилишни томошабинлар учун спортнинг янги турига айлантирдингиз", - деди.

Маршал Бариж шунингдек ўз интервюсида "Британия матбуотида тасодифий қурбонлар, уруш мушкулотларини бўрттириб кўрсатиш ва айни вақтда эришилган ютуқлардан кўз юмиш тенденцияси" борлигини таъкидлади.

Британия маршалининг бу фикрини иқтидордаги Меҳнат партияси раиси Жон Рид ҳам қувватлаб, ўз эътирозини"Би-Би-СИ Бағдоднинг дўстига айланди" деган тарзда ифодалади. Аммо Блэр ҳукуматидаги коммуникация вазири Аластаир Кемпбеллнинг гапи сал бошқачароқ бўлди.

"Саддамнинг мустабид режими ëлғонларнинг тарқалишидан манфаатдор бўлса, Британия демократияси ҳақиқатни ҳалққа етиб боришини истайди. Бу ўринда журналистлар ҳар иккала томон фикрлари ифода қилинишига эътибор қаратмоқлари зарур."

Британия коммуникация вазири таъкидлаган тамойилга амал қилнмоқда дейди Лондондаги стратегик тадқиқотлар институти ҳодими Алекс Никол

"Мен ўз таасуротларимнинг жуда яхши эканини изҳор қилмоқчиман. Биз Бағдодда ўз мухбирларимизга эгамиз ва улар маълумотларни тўғридан тўғри узатмоқдалар. Биз урушда нима содир бўлаëтган бўлса, шуни кўрмоқдамиз. Уруш тўлақонли равишда одамларга етиб бормоқда. Албатта нима содир бўлаëтганини бу қадар аниқ кўриш ëқимли машғулот эмас."

"Ҳеч қаерда урушдагидақа ëлғонни кўп гапиришмайди", - деб ëзади Мюнҳенда чиқадиган Тац газетаси:

"Агар кимдадир телевизон тасвирлар алдамайди деган фикр бўлса, бу соддадилликдан бошқа нарса эмас. Улар кўрсатаëтган тасвирлар Ироқ, Америка ва Британия цензураси ғалвиридан ўтмоқда.Бундан ташқари, журналистлар ичидаги ўз-ўзини цензура қилиш руҳи ҳам рол ўйнамоқда.
Улар қачон камерани ўчириш зарурлигини жуда яҳши билишади."

Мюнҳенда чоп қилинадиган Тац газетаси бошлаган мавзуни Бостон глобе газетаси давом эттиради.

"Уруш аввалида Америка журналистлари юбораëтган хабарлар фақат ҳарбийлар уюштирган матбуот анжуманлари ва ҳарбий тизилмаларга бириктирилган мухбирлар маълумотидангина иборат бўлди."

Мақола муалифи Роберт Женсен АҚШ журналистлари ва Пентагон ҳамкорлиги масаласига алоҳида тўҳталади:

"Ҳарбий тизилмаларга бириктирилган муҳбирлар билан улар фақат воқеаларни Америкага ëқадиган қилиб тасвирлаганидагина ҳамкорлик давом эттирилади. Акс ҳолда улар уйларига жўнатиладилар. "Пентагон" урушнинг жирканч тарафларини кўрсатмаслик учун ҳаракат қилмоқда",- дейилади мақола давомида.

Лондондаги стратегик тадқиқотлар институти вакили Алекс Никол муҳбирларнинг урушдан юбораëтган лавҳалари катта уруш манзарасининг кичик парчаси эканлигини ҳисобга олиб, студиядаги муҳаррирлар тарафидан мувозанатли шаклга солиниши зарур деб ҳисоблайди.

"Менимча бир вақтнинг ўзида, ҳам тўлиқ манзарага, ҳам тафсилотларга эҳтиëж бор. Урушдаги мухбирлар фақат ўз атрофида кечаëтган воқеалардан ҳабар беришади, мен шу ўринда мардларча хабар беришади, деб таъкидлашни истардим. Айни дамда ҳарбий ҳаракатларнинг катта, тўлақонли манзарасига ҳам эҳтиëж бор. Муҳбирлар юбораëтган кичик лавҳалардан катта манзара яратиш муҳаррирлар зиммасидаги маъсулиятдир."
XS
SM
MD
LG