Линклар

logo-print

УММ ҚАСР ШИФОҲОНАСИ

  • Абдулла Искандар

"Умм Қаср шифоҳонасидаги манзара ҳатто ўша ерда ишлаëтганлар учун ҳам жуда қўрқинчли. Шифоҳона эшиигини очишдан олдин юракларни пўлат зирҳ билан ўрашга тўғри келади", - деб ҳабар беради муҳбиримиз Чарлз Рекнагел. Шанба куни ҳастаҳонадан чиқаëтган муҳбиримизни 11 ойлик чақалоқнинг отаси врач деб ўйлаб ëрдам сўраган. Муҳбиримиз этлари суягига ëпишган қизалоқ аҳволини кўриб даҳшатга тушганини айтади.Қизалоқ ўша куни тонгда Ироқ шимолидаги Аз Зубайр шаҳридан шифоҳонага олиб келинган экан. Аввалига улар Басра шаҳрига келишган. Басрадаги вайрон бўлган шифоҳона ҳодимлари уларга Умм Касрдаги шифоҳонага боришни маслаҳат беришган. "Барча шифоҳоналар онаси деб ном олган касалҳона аҳволини кўргандан кейин уларнинг ҳафсаласи пир бўлган", - деб гапиради муҳбиримиз. Чарлзга кўра касалҳонада бор йўғи икки врач ва 25 нафар ҳамшира ишлаëтган экан ҳолос. 12 соатлаб ишлаëтган тиббий ҳодимлар ҳолдан тойган,дори-дармонлар аллақачон тугаган.шифоҳонада ҳатто оддий антибиотиклар ҳам йўқлигини кўриш мумкин дейди Рекнагел.

Шифоҳона ҳовлисида ўлим билан олишаëтган мияга қон қуйилиши деган ташҳиси қўйилган қизалоқ муҳбиримиз ва унинг ҳамроҳлари ëрдамида Умм Қасрдаги ҳарбий касалҳонага олиб борилган.Британия ҳарбийларига қарашли касалҳонада врач йўқ эди. деб гапида давом этади муҳбиримиз. Барча умидларидан айрилган қизалоқнинг ота онаси яна орқага қайтишди.Ироқдаги муҳбиримиз Чарлз врач билан учраша олмасдан бактериолог Сафа Ҳалаф билан суҳбатлашган. "Уруш бошланганига 17 кундан ошганига қарамасдан Басра шаҳридан ҳеч қанақа дори дармонлар етиб келмаган.Саддам давридаги дори тақчилиги давом этмоқда, На Британия ҳарбийлари ва на бошқа гуманитар ташкилотлар ëрдам беришмаяпти, устига устак шаҳар қароқчи тўдаларига тўла" Ҳалаф ҳафта оҳирида шифоҳонада рўй берган талончилик ҳақида гапиради.

"Улар ошҳона деразасидан кириб шифоҳонага тегишли мотоциклни ўғирлаб кетишди."

Ҳалаф ўғриларнинг жарроҳлик ускуналари турадиган шифоҳона омборини ҳам шип-шийдам қилганига эътиборимизни қаратади.

"Аввалига улар асосий омбор эшигини бузишга уриниб кўришди, қўлларидан келмагач ҳамширалар дори- дармон ва жарроҳлк асбобларини сақлайдиган ҳонага ëриб кириб бор буд жиҳозни ўғирлаб кетишди."

Ҳалаф ўғриларнинг бу қилмиши касалоҳона ҳодимлари руҳини тушириб юборганини афсус билан қайд қилади. Коалиция аскарлари мамлакатга кириши баробарида бутун жанубий ироқда талончилик авжига чиқди дейди муҳбиримиз. Британия ҳарбийлари Умм қаср атрофида рўй бераëтган талончиликка бундан бир икки кун олдингина чек қўйилганини айтишмоқда. Аммо шаҳардан ташқарида ўғирланган молларга лиқ тўла юк машиналарини кўришимиз мумкин Машинаси йўқлар замбилғалтакларга нарсаларни тўлдириб кетишаëтганини кўрганлар бор. мумкин дейди муҳбиримиз.

Умм Қаср касалҳонасидаги аянчли ҳолат бутун Ироқдаги аҳвол умумий манзарасининг бир қисмидир деб қўшимча қилади Чарлз. Ироқликлар қалбини забт қилиш ҳақида гапираëтгн АҚШ ва Британия ҳарбийлари ярадор ва касаллар билан лиқ тўлган шифоҳона эҳтиëжлари ҳақида тезроқ ўйласалар бўларди демоқда таҳлилчилар. Шундай бўлганда ҳам Ҳозирча Умм Қасрда Британия ҳарбий муҳандислари тарафидан амалга оширилган водопровод қувури лойиҳаси гуманитар бўҳрон юзага келган шаҳардаги самара бераëтган саноқли лойиҳалардан бири экани ҳам кузатувчилар эътиборидан четда қолаëтгани йўқ. Бу лойиҳага кўра қувайтдан қелаëтган ичимлик суви Умм Қасрга қувур орқали узлуксиз етказиб берилаяпти деб ҳабар беради муҳбиримиз.

Статистикага кўра 12 йиллик жазо санкциялари даврида яриммиллиондан зиëд ироқлик гўдаклар нобуд бўлишган.Улар шунчаки очликдан ëки юқумли касалликлар боис ҳаëтидан жудо бўлишди демоқда Ироқликлар. Ҳикоямиз бошида тилга олинган 11 ойлик қизалоқнинг отаси Британия ҳарбийларига ишора қилиб "булар нефт эвазигагина бизга ëрдам бериш учун келдиларми?" деб савол берган муҳбиримиз Рекнагелга. Ироқнинг Умм Қаср шаҳридан ҳабар бераëтган муҳбиримиз ҳамма гап ғалабадан оддий Ироқ аҳолиси дардларига дармон етадими деган саволга жавобдадир дейди.
XS
SM
MD
LG