Линклар

БМТ Хавфсизлик Кенгашининг доимий аъзолари бўлган беш давлат вакиллари бугун Пхенян ядровий дастури атрофидаги вазиятни мухокама этдилар.


Бироқ, учрашув иштирокчилари Шимолий Кореянинг ядро қуролини тарқатмаслик тўғрисидаги шартномадан чиққани юзасидан бирон бир баёнот қабул қила олмадилар. Эртага Хавфсизлик Кенгаши мазкур масала юзасидан тўлиқ таркибда йиғилади. Пхенян эса аллақачон унга нисбатан халқаро санкциялар жорий этилиши урушга олиб келиши мумкинлигидан огоҳлантирган эди. Жанубий Корея АҚШни урушга ҳозирланаётганликда айблаб, масалани икки томонлама музокаралар йўли билан ҳал этишга чақирмоқда. Ўз навбатида Вашингтон музокаралар кўплаб давлатлар иштирокида бўлишини хохламоқда.
XS
SM
MD
LG