Линклар

logo-print

Германия ташқи ишлар вазири Йошка Фишер бугун Исроил раҳбарияти билан Яқин Шарқ масаласини мухокама этди.


Исроилга ташриф буюрган Фишер мамлакат Бош вазири Ариэл Шарон билан учрашди, бироқ шарқий Қуддусда жойлашган Исроил Адлия вазири идорасига боришдан воз кечди. Германия Исроилнинг 1967 йилда босиб олган Қуддус шаҳрининг бир қисми суверенитетини тан олмаган. Германия ташқи ишлар вазири Йошка Фишер ўзининг Яқин Шарқ сафари давомида шунингдек, Рамаллоҳга бориб, Фаластин раҳбари Ясир Арафат билан учрашади.
XS
SM
MD
LG