Линклар

Россия ҳукумати Халқаро Қизил хоч қўмитасидан Ироқда яраланган рус дипломатини эвакуация қилишга ёрдам сўраб, мурожаат этди.


Халқаро Қизил хоч қўмитаси бунга жавобан рус дипломати қолаётган Ал-Фаллуж шаҳрида жанглар давом этаётгани боис, уни эвакуация этишга ёрдам бера олмаслигини айтган. Айни масала бугун Россия Федерал Кенгашининг халқаро қўмитаси раиси Михаил Маргелов ва АҚШнинг Россиядаги элчиси Александр Вершбоулар ўртасида бўлган музокаралар диққат марказида бўлди. Маргеловга кўра, Америка томони рус фуқароларини эвакуация этиш учун Ироқда коридор очиб беришга розилик берган. Бағдоддан 30 километр шарқда бўлган Ал-Фаллуж шаҳрида якшанба куни Россия элчихонаси ходимлари минган автамашиналар карвони ҳужумга учрагани оқибатида бир қанча рус дипломати яраланган эди.
XS
SM
MD
LG