Линклар

Бугун Белфастда чиқиш қилган АҚШ президенти Жорж Буш Бирлашган Миллатлар Ташкилоти урушдан кейинги Ироқни қайта тиклашда етакчи рол ўйнашини, айниқса мамлакатда вақтли ҳукуматни жорий этишга Ташкилот бош-қош бўлишини таъкидлади.


Бироқ, Буш масалага батафсил тўхталмади. Бугун Шимолий Ирландияда АҚШ раҳбари Жорж Буш ва Британия бош вазири Тони Блэрлар ўртасидаги олий даражадаги учрашув ниҳоясига етди. Учрашув давомида Ироқ келажаги, Яқин Шарқ бўхронини тинч ҳал этиш ва бошқа масалаллар мухокама этилди.
XS
SM
MD
LG