Линклар

Бугун эрталаб Бағдоддаги Саддам Хусайн яширингани гумон этилган биноларга бомба ҳужуми уюштирилди.


Бироқ, Саддам тақдири ҳамон ноаниқлигича қолмоқда. АҚШ ҳарбий қўшинлари бригадири Генерал Вансон Брукснинг маълум қилишича, Саддам Хусайн бугун эрталаб икки ўғли билан Бағдод яқинидаги ресторанларнинг бирида учрашгани аниқ ва айни нуқталарга ҳаводан зарбалар берилган. Бироқ, Брукс ҳаво ҳужумлари оқибатида на Саддам ва на унинг ўғиллари жароҳат олгани ёки ўлгани тасдиқланган. Портлашлар гувоҳи бўлганлар эса бир қанча киши ҳалок бўлгани ҳақида маълумот беришган.
Бугун Белфастда Британия бош вазири билан музокаралардан сўнг матбуот анжуманида чиқиш қилган АҚШ президенти Жорж Буш Саддамнинг трик ёки ўлик экани ноаниқ, бироқ у Ироқда назоратини йўқотгани аниқ деб айтди.
Бомбардимонлар оқибатида Бағдод марказидаги бир қанча ҳукумат биноси, шу жумладан Ахборот вазирлиги ёнидаги Ал-Жазира телеканали бюроси жойлашган бино вайрон бўлди. Ҳужумлар оқибатида Ал-Жазира мухбири Тареб Аюб ҳалок бўлгани, яна бир телеканал ходими жароҳатлангани ҳақида хабарлар бор. Бағдоддаги "Фаластин" меҳмонхонасига қилинган ҳужум оқибатида эса икки мухбир ҳалок бўлган.
XS
SM
MD
LG