Линклар

АҚШ кучлари пойтахт Бағдод марказини ўз назоратлари остига олдилар.


Ҳозир коалиция кучларининг уруш режаси Ироқнинг шимолидаги Тикрит шаҳрига – Саддам Ҳусайн туғилиб-ўсган шаҳарга қаратилди.
АҚШ ва Британиянинг пиëда кучлари Бағдоддан тахминан 160 километр узоқликда бўлган Тикрит томон силжимоқда. Коалиция ҳарбий учқичлари эса, Тикритга ҳаводан ҳужум уюштирмоқда.
АҚШ амалдорларининг айтишларича, Саддамнинг ўлик-тириклиги маълум эмас.
АҚШ Мудофаа вазири Доналд Рамсфелд Сурияни Саддам Ҳусайнга содиқ бўлган айрим кишиларга бошпана бераëтганликда айблади.
XS
SM
MD
LG