Линклар

Россия ва Туркманистон президентлари Владимир Путин ва Сапармурод Ниёзовлар бугун Москвада газ соҳасида 25 йил давомида ҳамкорлик қилиш тўғрисида шартнома имзоладилар.


Ҳужжатга кўра, Россия Туркманистондан йилига 60 миллиарддан 80 миллиард куб метргача газ сотиб олади.
Президентлар икки давлат ўртасида аввал имзоланган қўшфуқаролик тўғрисидаги шартномани бекор қилиш тўғрисида ҳам келишиб олдилар.
Туркманистоннинг Москвадаги элчихонаси олдида Россиянинг СПС (Ўнг кучлар иттифоқи) партияси фаоллари Ниёзовнинг Россияга сафаридан норозилик митинги ўтказдилар. Митинг иштирокчилари Туркманистон президентини мухолифатни сурункали равишда таъқиб этаётганликда ҳамда инсон ҳуқуқларини оммавий равишда бузаётганликда айбладилар.
XS
SM
MD
LG