Линклар

Товушдан тез учувчи "Конкорд" учоқлари ўзининг сўнгги парвозларини амалга оширмоқда.


"Бритиш Эйрвэйз" ва "Эйр Франс" авиакомпаниялари октябрь ойининг охирига бориб Конкорд самолётлари хизматидан мутлақо воз кечадилар. Товушдан тез учувчи бу учоқлар чорак асрдан кўпроқ хизмат қилди. "Конкорд" самолети Атлантика океани узра Европадан Америкагача бўлган ҳаво йўлини 4 соат ичида учиб ўтади. Одамлар бу самолетларда учишдан 2000 йили Париж яқинида юз берган авиаҳалокатдан туфайли қўрқиб қолдилар. Ўшанда 113 киши нобуд бўлган эди.
АҚШ иқтисодиёти ривожи суръатининг пасайиши, Ироқдаги уруш "Конкорд" учоқлари хизматидан воз кечаётган ҳаво ширкатлари ишига ҳам таъсир қилди. Атлантика узра парвоз қилувчилар камайиб кетди.
"Конкорд" самолётида Европадан Америкага бориб қайтиш билети 7 ярим минг доллар туради.
XS
SM
MD
LG