Линклар

logo-print

АҚШ Давлат котиби Колин Пауэлл, урушдан кейинги Ироқда Қўшма Штатлар муайян муддат асосий ролни ўйнайди, деб баёнот берди.


"Лос Анжелес таймс" газетасига берган интервьюсида Пауэлл янги ҳукуматни шакллантириш масъулиятини Ироқда жанг олиб борган коалиция ўз зиммасига олади, деди.
Давлат котибининг баёнотига қараганда, АҚШ БМТ нинг бир қатор резолюциялар қабул қилишига эришишга ҳаракат қилади. Халқаро ҳамжамиятнинг резолюциялари коалиция аъзоларининг Ироқда фаолият олиб боришига, ўтиш даври маъмуриятини шакллантиришига, нефт сотишига ҳамда "Нефт эвазига озиқ-овқат" дастурининг давом эттирилишига қонуний асос яратиши лозим.
Ироқни қайта тиклашда НАТОнинг иштироки эҳтимолини Пауэлл олқишлади, "бироқ, - қўшиб қўйди у, - бу жараёнда Шимолий Атлантика иттифоқи ўз зиммасига етакчилик ролини ололмайди".
XS
SM
MD
LG