Линклар

АҚШнинг Ўзбекистондаги элчисига кўра, ўтган йилги айрим ижобий ўзгаришларга қарамай Ўзбекистондаги инсон ҳуқуқлари вазияти ëмонлигича қолмоқда.


Кеча АҚШ элчиси Жон Ҳербстнинг айтишича, сўз эркинлиги ва кўппартиявийлик бўлмагани, қонунлар масъул шахслар томонидан бузилаëтгани ва бошқа ҳуқуқ бузарликлар сабабли ҳали ҳам Ўзбекистон эркин бўлмаган жамият ҳисобланади.
Ҳербстнинг таъкидлашича, милициянинг қўпол муносабати туфайли маҳбуслар қамоқхоналарда ҳалок бўлаëтгани, мустақил журналистлар ва инсон ҳуқуқлари ҳимоячиларига қарши таъқиб-тазйиқларнинг давом этаëтгани каби воқеа-ҳодисалардан маълум бўлишича, Ўзбекистанда инсон ҳуқуқларини яхшилаш учун узоқ йўлни босиб ўтишга тўғри келади.
Шу билан бирга АҚШ элчиси, Ўзбекистонда цензуранинг расман бекор қилингани, кузатувчиларга қамоқхоналарни бориб кўришга рухсат берилиши ва иккинчи мустақил инсон ҳуқуқлари ташкилотининг рўйхатга олиниши мамлакатдаги ижобий ўзгаришлардан дарак бераëтганлигини ҳам эътироф этади.
XS
SM
MD
LG