Линклар

Ироқлик курдлар отрядлари иттифоқчилар қўшинлари ёрдамида мамлакат шимолидаги Мосул шаҳрини ишғол қилдилар.


АҚШ генерали Винсент Брукс Ироқ қўшинлари таслим бўлганлигини хабар қилди. "Коалиция қўмондонлиги Ироқнинг Мосул яқинида жойлаштирилган Бешинчи корпуси қўмондонлиги билан ўт очишни тўхтатиш тўғрисида битим имзоланди, деди Винсент Брукс.
Таслим бўлган аскарлар уй уйларига қўйиб юборилди, деб хабар қилди у.
Кеча Киркўк шаҳри қўлга олинган эди. Курд отрядлари қўмондонлари шаҳарни иттифоқчи қўшинлар ихтиёрига топшириш тўғрисида фармойиш бердилар.
Мосул ва Киркўк Ироқнинг шимолидаги нефт қазиб чиқариладиган йирик минтақалардир.
Бағдодда тартибсизликлар ва талон-тарож тўхтамаяпти.
XS
SM
MD
LG