Линклар

Хитойнинг Россия билан чегарадош Ички Монголия вилоятида икки киши ғайриоддий пневмониядан нобуд бўлди.


Бу билан “ўткир респиратор синдроми”, деб номланаётган касалликнинг Хитойдаги қурбонлари сони 60га етди.
Кеча Индонезия ва Филиппин расмийлари бу икки мамлакат ҳудудида ҳам вирусга чалинган одамлар борлиги аниқланганини билдирган эдилар. Ҳар иккала ҳолда вирус Гонконг ёки Сингапурдан бу мамлакатларга борган хорижликларда топилган.
Янги Зеландияда номаълум вирусга чалинган бир одам рўйхатга олинди. У бундан олдин Гонконг ва Хитойда бўлган. Ўз мамлакатига қайтганидан сўнг у бошқалардан ажратиб қўйилди ва ҳозирда даволанмоқда.
Бугунги кунга қадар жаҳоннинг 20 мамлакатида 3 мингдан зиёд одам ғайриоддий пневмонияга чалинди. Улардан 114 нафари нобуд бўлди. Касаллик асосан Осиё мамлакатларида тарқалган.
XS
SM
MD
LG