Линклар

logo-print

Малталиклар ҳам бугун мамлакатнинг Европа Иттифоқига қўшилиш масаласини ҳал этиш учун сайлов участкаларига бордилар.


Улар парламент аъзоларини сайламоқдалар.
Ўтган ойда Малтада Европа Иттифоқига қўшилиш масаласи бўйича умумхалқ референдуми ўтказилган ва овоз берувчиларнинг аксарияти бу масала юзасидан ижобий фикр билдирган эди. Сўнг мамлакат раҳбарияти парламент сайловларини муддатдан олдин ўтказишга ва бу билан Иттифоққа қўшилиш масаласини батамом ҳал этишга қарор қилди.
Иқтидордаги Консерваторлар партияси Иттифоққа қўшилиш тарафдоридир. Бунга Меҳнат партияси қарши чиқмоқда.
Сайловларнинг биринчи натижалари эртага маълум қилинади.
XS
SM
MD
LG