Линклар

Венгрияда бугун референдум бўлиб ўтмоқда.


Овоз бериш ҳуқуқига эга бўлган венгрияликлар Европа Иттифоқига қўшилиш ёки қўшилмаслик масаласи борасида фикр билдиряптилар.
Бундан олдин ўтказилган сўровлар овоз берувчи венгрияликларнинг 70 фоизи масалага ижобий ёндашганини кўрсатган.
Кузатувчилар фикрича, Венгрия аҳолисининг Европа Иттифоқига қўшилиш хоҳиши ортида асосан иқтисодий сабаблар ётади.
Венгрия Европа Иттифоқига қўшилиш масаласини референдум орқали ҳал этаётган учинчи номзод давлатдир.
Масала ижобий ҳал этилса, мамлакат қолган 9 номзод-давлат билан бир қаторда Иттифоққа 2004 йил май ойида қўшилади.
XS
SM
MD
LG