Линклар

logo-print

Россия, Франция ва Германия раҳбарларининг Санкт-Петербургдаги икки кунлик учрашуви ниҳоясига етди.


Уч давлат лидерлари Ироқ келажаги ва мамлакатни қайта тиклашда БМТ ролини муҳокама қилдилар.
Франция президенти Жак Ширак, Россия президенти Владимир Путин ва Германия канцлери Герхард Шрёдер Ироқнинг янги ҳукумати фақат БМТ назорати остида ўргантилганидагина қонуний бўлади, деб фикр билдирдилар.
Жак Ширак куч ишлатиш масаласи қонуний ёки қонуний эмаслигини кўриб чиқиш лозимлигини таъкидлади.
Владимир Путин БМТ тизими ислоҳотларга муҳтожлигини айтиб ўтди, бироқ амалга оширилиши мумкин бўлган ўзгартиришларга оид таклифлар киритмади.
XS
SM
MD
LG