Линклар

Шимолий Корея раҳбарияти АҚШ билан музокара олиб боришга тайёрлигини баён этди.


Шу кунга қадар Пхенян ўз ядровий дастури хусусида Вашингтон билан икки томонлама музокаралар олиб боришга тайёрлигини билдириб келган. Вашингтон эса масала кўп томонлама асосда ҳал этилиши керак, деган фикрда.
Шимолий Корея раҳбариятининг бугунги баёнотида музокаралар турли йўллар билан олиб борилиши мумкинлиги, уларда қатнашажак тарафлар сони чекланмагани айтилади.
Кеча Пхенян ўз ядровий дастурини тўхтатмаслигини ва БМТ инспекторларига мамлакатда ишлашни рухсат этмаслигини маълум қилган эди.
XS
SM
MD
LG