Линклар

АҚШ Давлат котиби Колин Пауэлл Ироқнинг қайта тикланишида асосий ролни АҚШ ўйнаши кераклигини яна бир бор таъкидлади.


Вашингтон расмийси бундай баёнотни кеча АҚШ телевидениеси орқали Санкт-Петербургда Россия, Франция ва Германия раҳбарлари учрашиб, Ироқнинг қайта тикланишида асосий ролни БМТ ўйнаши керак, деганларидан сўнг қилди.
Пауэллнинг айтишича, Оқ Уй Ироқдаги вазият назоратини БМТга топширишга тайёр эмас.
Бундан бир неча кун олдин ҳам АҚШ Давлат котиби айнан шундай баёнот қилган эди. Пауэллнинг фикрича, урушни олиб бориб, ғалабага эришган коалиция Ироқ янги ҳукуматини тузиши ва ўтиш даври лидерларини белгилаши керак. Пауэлл бундай масъулият БМТ зиммасига юклатилиши лозим, деган фикрни рад этди.
XS
SM
MD
LG