Линклар

logo-print

Хюман Райтс Уотч инсон ҳуқуқлари ташкилоти Ироқдаги иттифоқчи қўшинлар тартибсизлик ва ўғирликларга чек қўйишлари кераклигини таъкидлади.


Бундай фикр ташкилотнинг кеча тарқатилган баёнотида билдирилган.
“Халқаро ҳуқуқ тамойилларига кўра, - дейилади баёнотда, -ҳудудни босиб олган қўшинлар тинч аҳоли хавфсизлигини таъминлашлари лозим”. Баёнотда айтилишича, Бағдод касалхоналаридан дори-дармон ўғирланаётгани, тиббий жиҳозлар талон-тарож қилинаётгани аҳоли саломатлигини хавф остига қўяётир.
Бундан ташқари сўнгги кунларда мулк эгалари ва ўғрилар орасида қуролли тўқнашувлар бўлиб ўтган. Хюман Райтс Уотч ташкилоти бунга чек қўйишга даъват этди.
XS
SM
MD
LG