Линклар

logo-print

Бағдодда АҚШ қўшинлари тартибни ўрнатишга уринишда давом этмоқдалар.


АҚШ денгизчи қўшинлари касалхоналарни назорат остига олганлар.
АҚШ қўшинлари бугун Ироқ шимолидаги Мосул шаҳрига кириб бордилар. Кеча Мосул АҚШ ва курд қўшинларига жангсиз таслим бўлган эди. Рейтер ахборот агентлигининг хабарларига кўра, шаҳарга қарийб 40 танк ва ҳарбий машина киритилган. Аскарларнинг аксарияти автоматлар ва ракета отувчи мосламалар билан қуролланган.
Курд жангчилари пайшанба куни иттифоқчи қўшинлар қўлига ўтган Киркук шаҳридан чиқиб кетишни ваъда қилдилар. Шаҳардаги нефт конини АҚШ қўшинлари қўриқламоқдалар.
Ироққа қўшни Туркияда курдлар орасида сепаратизм кучайиши эҳтимоли тобора ошиб бораётир. Шу боис расмий Анқара АҚШ раҳбариятидан ҳудудни назорат қилишда кўмак сўради.
XS
SM
MD
LG