Линклар

Шошилинч хабар
18 апрел 2024, Тошкент вақти: 21:28

Бағдод кутубхонасидаги ëнғин.


Британияда чоп қилинадган "Индепендент" газетаси мухбири Роберт Фиск эълон қилган мақолада қадимий Бағдод кутубҳонасида сақланаëтган китоблар куйиб, кул бўлгани ҳақида гап боради.Кутубхонада қадимий қўлëзмалар,Миллий арҳив, ва Ироқ саройлари ҳаëтига оид йилномалар сақланаëтган эди.Шунингдек, кутубхонадаги Усмонли империяси давридан бери сақланаëтган вақфнома ва йилномалар ҳам ëнғин оқибатида изсиз йўқолгани айтилмоқда.
"Фақат икки бино вайрон бўлмади ҳолос, Ички ишлар вазирлиги ва Нефт вазирлиги.Бу икки бино америкаликлар назоратида", - деб ëзади мақола муаллифи.

"Индепендент" газетаси муҳбир Роберт Фискнинг ëзишига кўра.

"Номаълум кишилар Миллий кутубхона биносига кириб олиб, барча китобларга, шунингдек миллий арҳив заҳирасига ўт қўйишган.Кутубхонани ëндиришдан олдин улар 10 яшар болага кутбҳонадан фикҳга оид бир неча китобни олиб чиқишни буюришган.Бола китобларни олиб чиққандан кейин кутубхона олов исканжасида қолган."

Британияда чоп қилинадиган Индепендент газетасининг ëзишича ëнғин миллий кутубҳонадан қуръон қўлëзмалари сақланаëтган қўшни бинога ҳам ўтган.

Бағдод миллий кутубҳонасига ким ўт қўйгани ҳозирча номалум бўлиб қолмоқда.Саддам Ҳусайн режими қулаши билан оммавий талон -тарож бошланиб кетгани, вазирликлар, элчиҳона ва саройлардаги бор буд нарсалар ўғрилар ўлжасига айланганини акс эттирилган кадрлар телеканларида бетўҳтов айлантирилмоқда. Бағдоддаги миллий кутубхонанинг дунëвий аҳамияти ҳақида "Озод Ироқ "радиоси журналисти Валлаҳ Содиқ гапиради.

"Ироқдаги қадимий кутубхонанинг талон- тарож қилиниши жуда катта бир фожеадан дарак беради.Қадимий Ироқ тафаккурини ўзида жамлаган қадимий китоб ва қўлëзмаларнинг ëниб кул бўлиши жуда катта йўқотишдир. Мен қўлëзмаларни ëндираëтган ироқликлар ҳатти-ҳаракатларидан даҳшатга тушяпман.Бу Ироқ ҳалқига қарши қилинаëтган ишдир.Саддам Ҳусайн режими билан қадимий китобларнинг боғлиқ тарафи йўқ.Мен қадимий Бағдод кутубхонаси ëндирилишини катта фожеа, деб ҳисоблайман.Ҳозирча талон- тарождан омон қолган маданий обидаларни сақлаб қолиш бош вазифалардан биридир."

"Озод Ироқ" радиоси журналисти Валлаҳ Садиқ ҳоним фикрлари эди.Яна лавҳамиз бошида айтганимиз "Индепендент "газетасидаги мақолага қайтамиз.Мақола муаллифи Бағдода вайрон қилинган бинолар рўйҳатини келтиради. Ташқи ишлар вазирлиги биноси,Саноат,Савдо ва Маданият вазирликлари бинолари аввалига талон тарож қилиниб кейин ўт қўйиб юборилган, дейилади мақола давомида.

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг фан ва маданият идораси бўлган ЮНЕСКО юзага келган вазиятни фалокат деб атаб, минтақага зудлик билан мутаҳасислар гуруҳини жўнатди. Мутахассислар Ироқ миллий музейи,миллий кутубҳонада юзага келган талафот кўламларини ўрганадилар.Бу ишларга Италия ҳукумати 400минг евро маблағ ажаратиш ваъдасини берди.АҚШ давлат котиби Колин Пауэлл Ироқ милий музейининг дунëдаги энг қадим даргоҳлардан бири эканлигини таъкидлаб Европа Итифоқи ва ЮНЕСКО билан ҳамкорликда музейни қайта тиклаш ишларига эътибор қаратилишини билдирди.

Пайшанба куни Ироқнинг етакчи санъатшунос ва тарихчи олимлари юзага келган аҳволга баҳо бериш ва талафотлар кўламини аниқлаш учун тўпланишади. Ҳозирча Шумер, Ассирия, Бобил каби инсоният бешиклари ҳисобланган қадимий маданият намуналари жамланган музей ичида йиғлаëтган санъатшунослар ҳасратидан бошқа нарса маълум эмасдек кўринмоқда.

1991 йилги Кўрфаз урушида 4000 дона ноëб осори атиқалар изсиз йўқолгани қайд этилганди. Бу сафарги уруш давомида ëндирилган китоблар, ўғирланган нодир маданият буюмлари миқдори даҳшатли даражада катта бўлиши ҳақида тахминлар бор.Ҳозирча Оллоҳнинг қаҳридан қўрққан баъзи бир ироқликлар ўғирлаган нарсаларини масжидларга қайтариб олиб келаëтгани фактлари ҳам кузатилмоқда.
XS
SM
MD
LG