Линклар

logo-print

Голландия сиёсатчиси Пим Фортайн қотиллигида айбдор, деб топилган шахс бугун 18 йилга озодликдан маҳрум этилди.


Волкерт ван дер Грааф ўтган йил май ойида Фортайнни ўлдирганини тан олган. Ўнг қанотга мансуб сиёсатчи Пим Фортайн бош вазир лавозимига номзод бўлган. У сайловларга 9 кун қолганида ўлдирилган.
Граафнинг таъкидлашича, у Фортайннинг юқори лавозимга сайланишига қарши бўлган ва шу сабаб сиёсатчини ўлдирган.
Прокурорлар ван дер Граафга Нидерландиядаги энг олий жазо – 33 йилга озодликдан маҳрум этишни белгилашни сўраган эдилар. Бироқ суд қотилни 18 йилга қамашга қарор қилди.
XS
SM
MD
LG