Линклар

Гонконг ҳукумати ғайриоддий пневмониядан бугун яна 9 киши ўлгани, 42 одам эса зарарланганини маълум қилди.


Ҳаммаси бўлиб бу мамлакатда “ўткир респиратор синдроми”, деб аталаётган касаллик 56 одам ҳаётини олиб кетди. Рўйхатга олинган касаллар сони 1230га етди.
Хитой ҳукумати ҳам касалликка чалинганлар сони 106тага кўпайганини маълум қилди. 6 киши вафот этган. Ҳаммаси бўлиб Хитойдаги қурбонлар сони 64тани ташкил этди. Вирусга чалинганлар сони эса 1500га етди.
Хитой ҳукумати касаллар сонини камайтириб кўрсатаётгани ҳақида миш-мишлар тарқалганидан сўнг Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти раҳбарияти ходимларини Пекинга юборишга қарор қилди.
Ташкилот раҳбариятининг маълум қилишича, унинг Пекинда ишлаётган ходимларига ғайриоддий пневмонияга чалинган одамлар ётқизилган ҳарбий касалхонага кириш ман этилган.
XS
SM
MD
LG