Линклар

logo-print

Европа Иттифоқи Туркиядан Иттифоққа қабул қилиниш шарти бўлмиш сиёсий ислоҳотларни жадаллаштиришни сўради.


Европа Иттифоқининг кенгайиш масалалари бўйича комиссари Гюнтер Верхойген бундай баёнотни бугун Люксембургда Туркия Ташқи ишлар вазири Абдулла Гул билан учрашганидан сўнг қилди.
Верхойген, шунингдек, Европа Иттифоқи Туркиянинг ислоҳотларни амалга оширишига ишонса-да, бироқ вазифанинг ўзи жуда мушкул бўлгани боис, Анқара ислоҳотларни олиб бораётганини ҳар доим намойиш қилиши кераклигини айтди.
Европа Иттифоқи бугун Туркияга унинг Иттифоққа қабул қилиниши йўлида қайта кўриб чиқилган талабларни қўйди ва 2004-2006 йилларда Туркияга бу мақсадда кўрсатиладиган ёрдам ҳажмини икки баробар кўпайтиришга қарор қилди.
XS
SM
MD
LG