Линклар

Сурия ҳукумати АҚШнинг “расмий Дамашқ оммавий қирғин қуролларини ишлаб чиқармоқчи ва бу билан Исроилнинг минтақадаги манфаатларига таҳдид солмоқчи”, мазмунидаги айбларини рад этди.


Испания Бош вазири Хосе Мария Азнар Сурия АҚШнинг ҳеч бир ҳарбий ҳаракати нишони бўлмайди, деб ишонтирди.
Британия Ташқи ишлар вазири Жэк Строу Сурия “ёмон” давлат эмаслигини АҚШга намойиш қилиши мумкинлигини айтди.
“Сурия жавоб бериши ва ҳал этиши керак бўлган муҳим саволлар мавжуд. Сурия реал воқеъликни қабул қилиб, биз ва АҚШ билан конструктив ҳамкорликни ривожлантириши лозим. Сурия ҳукумати ўз ҳудудида Саддам режими қочоқларини яширганми? Расмий Дамашқ шу ва бошқа саволларга жавоб бериши ва бу билан янги даврни бошлаши мумкин”, - деди Британия Ташқи ишлар вазири.
Туркия Ташқи ишлар вазири Абдулла Гул бугун Люксембургда Европа Иттифоқи расмийлари билан учрашганидан сўнг Анқара Сурияда оммавий қирғин қуроллари борлигига ишонмаслигини таъкидлар экан, Туркия ва Сурия ўртасидаги муносабатлар яхшилиги, БМТ эса Ироқ масаласига аралашиши лозимлигини айтиб ўтди.
БМТ Бош котиби Кофи Аннан Сурия атрофидаги вазият Яқин Шарқда беқарорликни кучайтириши мумкинлигидан хавотир билдирди.
Россия, Франция ва Европа Иттифоқи давлатлари эса АҚШ ҳукуматини Ироқ урушидан сўнг минтақадаги вазиятнинг ёмонлашишига олиб келадиган ҳаракатларни тўхтатишга даъват этдилар.
XS
SM
MD
LG