Линклар

logo-print

Ироқнинг Ур шаҳрида бугун Ироқ мухолифати гуруҳлари учрашуви бўлиб ўтди.


Мамлакат ичида ва хорижда муҳожиратда яшаган курдлар, сунна ва шия мусулмонлари бўлмиш иштирокчилар урушдан сўнгги Ироқ ҳукуматига оид масалаларни муҳокама қилдилар ва яна 10 кундан сўнг йиғилишга келишиб олдилар.
Музокараларга АҚШнинг махсус вакили Залмай Халилзод бошчилик қилди.
Учрашувда, шунингдек, истеъфодаги АҚШлик генерал, Ироқ ўтиш даври ҳукуматини бошқариши кутилаётган Жей Гарнер кузатувчи сифатида қатнашди.
Бироқ ироқлик шияларнинг энг йирик ва қудратли гуруҳи, бош қароргоҳи Теҳронда жойлашган Исломий инқилоб олий кенгаши вакиллари АҚШнинг Ироқ келажаги хусусидаги позициясидан норозилик тариқасида учрашувда қатнашмадилар.
Урга яқин бўлган Насирия шаҳрида минглаб ироқликлар учрашувдан норозилик билдириб, намойишлар уюштирдилар.
XS
SM
MD
LG