Линклар

АҚШ қўшинлари Ироқнинг асосий шаҳарларини назорат остига олганлар.


Бағдодда талон-тарож қилиш ва ўғирликлар ҳоллари камайгани ҳақда хабар берилмоқда. АҚШ аскарлари Ироқ полицияси билан биргаликда пойтахт кўчаларини назорат қилмоқдалар.
Ироқ шимолидаги Саддам Ҳусайн туғилиб ўсган Тикрит шаҳрида АҚШ қўшинлари Саддам тарафдорларини қидирмоқдалар.
АҚШ ҳарбийлари кеча Тикритда назорат ўрнатилганидан сўнг уруш ниҳоясига етаётганини айтдилар.
Инсонпарварлик агентликлари Ироқ аҳолисига кўрсатилаётган ёрдам ҳажмини оширажакларини маълум қилдилар.
БМТнинг болалар масалалари билан шуғулланувчи ЮНИСЕФ агентлигининг билдиришича, 120 минг литр ичимлик суви юкланган машиналар Ироқ-Эрон чегарасини бугун кесиб ўтадилар.
Жаҳон озиқ-овқат дастури Туркия орқали Ироққа кунига 2 минг тонна озиқ-овқат етказишни режалаштирмоқда.
XS
SM
MD
LG