Линклар

logo-print

Бугун Хитойда ғайри оддий пневмониядан яна бир киши нобуд бўлди, яна 13 кишининг касалликка чалингани аниқланди.


Сўнгги маълумотларга кўра, ўткир респиратор синдромидан биргина Хитойнинг ўзида 65 киши нобуд бўлди, қарийб 1500 киши шу касалликка чалинди.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти экспертлари бугун Хитойнинг икки ҳарбий госпиталини бориб кўрдилар. Бу касалхоналарга шу ойнинг бошида ғайри оддий пневмонияга чалинганлар ётқизилган эди. Бироқ, бу маълумотни Хитой расмийлари яшириб келгандилар.

Жаҳоннинг 22 мамлакатида ҳаммаси бўлиб уч минг нафардан зиёд киши "ўткир респиратор синдроми" ёки "ғайри оддий пневмония", деб аталаётган касалликка чалинган. Бу касалликдан шу кунгча 154 киши нобуд бўлди.
XS
SM
MD
LG