Линклар

logo-print

Фаластин мухторияти расмийлари АҚШдан "Фаластин озодлиги жабҳаси" гуруҳи лидери Абу Аббосни озод қилишни талаб қилмоқдалар.


Абу Аббос Ироқда қўлга олинган эди.

Фаластинликларга кўра, АҚШнинг Абу Аббосни ҳибсга олиши - 1993 йили Яқин Шарқ бўйича Осло шаҳрида имзоланган тинчлик шартномасини бузишдир.

Абу Аббосни Америка ҳарбийлари душанба куни Бағдод яқинида ҳибсга олгандилар. У 1985 йили Италияга қарашли учоқни гаровга олишни уюштирган эди. Мазкур жинояти учун Абу Аббосни Италия суди сиртдан бир умрлик қамоқ жазосига ҳукм қилган. Сўнгги 17 йил давомида Абу Аббос Ироқда яшаган.
XS
SM
MD
LG