Линклар

logo-print

Россия Давлат Думаси АҚШ ва Грузия ўртасида мудофаа соҳасида яқинда имзоланган келишувдан қаттиқ ташвишда эканлигини билдирди.


Россия парламенти қуйи палатаси бугун қабул қилган баёнотда АҚШ ва Грузия ўртасида имзоланган келишув Кавказ ортидаги кучлар мувозанатини бузиб юбориши мумкин, Россия билан Грузия ўртасида имзоланиши кутилаётган дўстлик тўғрисидаги шартнома руҳига зиддир, дейилади.

АҚШ билан Грузия ўртасида имзоланган келишувга кўра, АҚШ ҳарбийлари Грузия бўйлаб эркин ҳаракатланишлари, мамлакат чегараларини бемалол кесиб ўтишлари ҳамда республика ҳудудида ҳарбий техникасини жойлаштириши мумкин.
XS
SM
MD
LG