Линклар

Шимолий Кореянинг ядровий дастури бўйича олий даражадаги сўзлашувлар келаси ҳафтада бошланиши, музокараларда Пхеньяннинг ҳам иштирок этиши кутилмоқда.


Вашингтон ва Токиодан олинган хабарларга кўра, АҚШ, Хитой ва Шимолий Корея вакиллари Пекинда учрашадилар.

Ўтган йилнинг октябрида ядровий дастури бўйича ўз фаолиятини қайта тиклаган Шимолий Корея жаҳон ҳамжамиятининг ташвишини уйғотди.

Пхеньян мазкур муаммо юзасидан Вашингтон билан бевосита мулоқот қилиш тарафдори бўлиб келган, кўп томонлама сўзлашувлардан бош тортаётган эди. Бироқ, ўтган ҳафтада Шимолий Корея раҳбарияти бироз ён берди.
XS
SM
MD
LG