Линклар

Бугун Афинада, хавфсизлик чоралари фавқулодда кучайтирилган шароитда, Европа Иттифоқи саммити ўз ишини бошлади.


Шаҳар маркази тўла қуршовга олинган. Афина кўчаларида 20 минг полициячи соқчилик қилмоқда. Бироқ, шунга қарамай, Ироқдаги урушдан норозилик намойиши иштирокчилари ва полиция ўртасида тўқнашувлар юз берди.

Икки кун давом этадиган саммит кун тартибидаги асосий масала - Европа Иттифоқини кенгайтиришдир. 10 мамлакат - Чехия, Венгрия, Польша, Словения, Словакия, Латвия, Литва, Эстония, Кипр ҳамда Мальта Европа Иттифоқига кириш тўғрисидаги шартномани имзоладилар. Бу мамлакатлар Иттифоққа расман келаси йилнинг май ойида қўшиладилар.

Саммит иштирокчилари, кун тартибига расман киритилмаган бўлсада, Ироқ масаласини ҳам муҳокама қилмоқдилар.

Саммитда БМТ Бош котиби Кофи Аннан иштирок этмоқда.
XS
SM
MD
LG