Линклар

АҚШнинг Форс кўрфазидаги иттифоқчилари бўлган мамлакатлар лидерлари Вашингтоннинг Сурияга нисбатан билдираётган даъволарини рад этмоқдалар.


Бу ҳақдаги баёнот Саудия Арабистони пойтахти Эр-Риёдда бўлиб ўтган учрашувда қабул қилинди. Учрашув иштирокчилари АҚШ ва Буюк Британияни Дамашқ билан сўзлашувлар ўтказишга чақирдилар.
Вашингтон Сурияни кимёвий қурол ишлаб чиқараётганликда ҳамда Ироқ режими лидерларини яшираётганликда айбламоқда.

АҚШ Давлат котиби Колин Пауэлл, Вашингтон Дамашқнинг ҳаракатларидан ташвишланаётганига қарамай, Сурияга қарши ҳарбий амалиёт ўтказишни режалаштирмаяпти, деди.
XS
SM
MD
LG