Линклар

Ироқнинг сиёсий ва диний арбоблари Ур шаҳрида учрашув ўтказдилар.


Улар қабул қилган баёнотда, мамлакат раҳбариятини Ироқ халқининг ўзи сайлаб олиши лозим, дейилади.

13 моддадан иборат ҳужжатда Баас партиясини тарқатиб юбориш лозимлиги ҳам таъкидланади.

Учрашувга "Исломий инқилоб олий кенгаши" деб аталувчи ташкилот вакиллари қатнашмадилар. Шиаларнинг мазкур ташкилоти марказий идораси Эронда жойлашган.

Ан-Насирия шаҳрида минглаб шиалар Ироқни камида ярим йил давомида бошқариб туриш масъулиятини ўз зиммасига оладиган муваққат маъмурият тузиш режасига қарши норозилик билдирдилар.

Ур шаҳрида бўлиб ўтган учрашув иштирокчилари 10 кундан сўнг яна бир бор учрашишга келишиб олдилар.
XS
SM
MD
LG