Линклар

logo-print

Ироқ шимолидаги Мосул шаҳрида бугун яна отишма бўлиб ўтди.


Маълумотларга қараганда, Америка ҳарбийлари шаҳар марказидаги банкни талон-тарож қилмоқчи бўлганларга қарата ўқ узганлар. Тафсилотлар ҳозирча аниқ эмас.

Америка қўмондонлиги кеча Мосулда камида 7 ироқлик ўлдирилгани ҳамда бир неча киши яраланганини расман тасдиқлади. Генерал Винсент Бруксга кўра, шаҳарда бўлиб ўтган намойиш иштирокчиларидан баъзилари Америка аскарларига қарата ўқ узганлар. АҚШ ҳарбийлари ўт очишга мажбур бўлганлар.
XS
SM
MD
LG