Линклар

Боғдодда секин - асталик билан осойишталик ўрнатилмоқда, деб хабар беришмоқда Ироқдаги хорижий мухбирлар.


Энергия таъминотини тиклаш билан шуғулланаётган Америка денгизчилари, эртага эрталаб Боғдоднинг асосий қисми электр энергияси билан таъминланишига умид билдирмоқдалар. Сув таъминоти станцияси ҳам ишга туширилди.

16 апрель куни шаҳарни Саддам Ҳусайннинг қуролланган тарафдорларидан тозалаш ишлари ўтказилди.

АҚШ президенти Жорж Буш БМТни Боғдодга нисбатан жорий этилган иқтисодий санкцияларни бекор қилишга даъват этди. Иқтисодий санкциялар бундан 12 йил аввал ироқ армиясининг Қувайтга қилган босқинидан сўнг жорий этилган эди.
XS
SM
MD
LG