Линклар

Бугун Боғдодда Саддам Ҳусайннинг ўгай укаси Барзон Иброҳим Ҳасан ал Тикритий қўлга олинди.


АҚШ ҳарбий вакили Винсет Брукснинг айтишича, бу операция Америка маҳсус ҳарбий қисмлари ва денгиз пиёдалари томонидан амалга оширилган.

Барзон АҚШ томонидан изланаётган 55 нафар Ироқ собиқ раҳбарлари рўйҳатининг 52 қаторида эди. Ўтган ҳафтада унинг уйига аниқ масофага отилувчи олтита бомба ташланган эди.

1979 йилдан 83 йилгача Барзон Ироқ разведкасини бошқарган, кейин эса Ироқнинг БМТдаги вакили бўлган. Охирги йилларда у президент маслахатчиси лавозимида ишлаётган эди.
XS
SM
MD
LG