Линклар

Бағдодни қўлга киритган АҚШ денгиз пиёда қўшинлари ўрнини бугун АҚШ армияси аскарлари эгалламоқда.


Улар хавфсизликни таъминлаш, сув ва электр етказиб бериш сингари ишлар билан шуғулланадилар.
Бағдод босиб олинганидан бери Ироқ пойтахтининг беш миллионлик аҳолиси 10 кун давомида электрсиз қолди. Шундан сўнг, АҚШ аскарларини алмаштириш ҳақида қарор қабул қилинди.
Бугун Бағдод марказидаги кўп дўконлар очилмади, бироқ оммавий транспорт қатнови тўхтаб қолмади. Айни пайтда, озиқ-овқат маҳсулотларидан иборат инсонпарварлик ёрдами бугун БМТ ҳомийлигида Иорданиядан Бағдодга етиб келди.
XS
SM
MD
LG