Линклар

logo-print

Бугун АҚШ кучлари марказий қўмондонлиги, Ироқ полицияси Ироқнинг собиқ Молия вазири Ҳикмат Ал-Аззавини қўлга олиб, уни Бағдоддаги АҚШ кучларига топширганини маълум қилди.


Ал-Аззавий собиқ Бош вазир ўринбосари ҳам бўлган. Шундай қилиб, АҚШ томонидан қидиралаётган 55 нафар юқори лавозимли Ироқ раҳбарининг беш нафари қўлга олинди.
Бугун эрталаб Ироққа чегарадош давлатлар АҚШ ва Британияни ўз кучларини мамлакатдан имкон қадар тез фурсатда олиб чиқишига чақирдилар.
Бу ҳақдаги баёнот Риёд шаҳрида Саудия Арабистони, Кувайт, Сурия, Иордания, Туркия ва Эрон Ташқи ишлар вазирлари ўртасида бўлиб ўтган учрашувдан кейин эълон қилинди.
Ироққа қўшни бўлган олти давлат Ташқи ишлар вазирлари, Ироқ расмийларига бошпана бераётгани даъвоси билан АҚШнинг Сурияга босим кўрсатаётганини қораладилар.
XS
SM
MD
LG