Линклар

Свобода кўчасидаги қотиллик

  • Абдулла Искандар

Либерал Росия партияси ҳамраиси¸ депутат Юшенковнинг ўлдирилиши Россия сиëсий доираларида шов-шувга сабаб бўлган бўлса¸
қотилликнинг думага сайлов арфасида юз бергани турли таҳминларни келтириб чиқармоқда...

Москванинг Тушино туманидаги “Свобода” кўчасида юз берган қотилликнинг айнан сиëсий мақсадда уюштирилганига Москва шаҳар ички ишлар бошқармаси бошлиғи генерал Василий Прониннинг ишончи комил.

“Биз ҳозир ҳамма нарсани очиқ айта олмаймиз. Аммо қотиллик проффесионал киллер тарафидан¸маҳсус тайëрланган қурол билан амалга оширилгани аниқ.”

”Свобода” кўчасига йиғилган журналистлар саволларига жавоб берган Москва прокурори Владимир Авдюков қотилик тафсилотларига тўҳталди.

“ Соат 18дан 40 дақиқа ўтганда Депутат Юшенков ўз ҳизмат машинасида уйига келади. Машинадан тушиши билан жиноятчи унга қарата пистолетдан ўқ узади. Воқеа жойидан тўрт дона гилза ва овоз чиқармайдиган тўппонча топилган.Ҳодиса юзасидан 105 модда бўйича жиноят иши очилган.Терговни Москва шаҳар прокуратураси олиб бормоқда.Қотилик юзасидан илгари сурилаëтган асосий версия Юшенковнинг депутатлик фаолияти билан боғлиқ.”

Россия ички ишлар вазири Борис Гризлов тергов ишларига раҳбарликни ўз ўринбосари зиммасига юклади.Шунингдек тергов Россия бош прокурорининг жиддий назорати остида қолмоқда.

Қотиликдан хабар топган Россия президенти Путин марҳумнинг оила аъзоларига таъзия билдирди.
Либерал Россия партиясининг яна бир ҳамраиси Владимир Головлев ўтган йил август ойида ўлдирилган эди.

Либерал Россия партияси раҳбарияти ҳодисанинг сиëсий қотиллик эканлигини таъкидламоқда.
Озодлик муҳбирининг “Қотиллик маиший сабабларга кўра амалга оширилмадими,” деган саволига Либерал Россия партияси ҳамраиси Виктор Похмилкин шундай жавоб берди.

“Маиший сабабларга кўра қотиллик амалга оширилди деган таҳминга ëки тадбиркорлик можаролари боис Юшенков ўлдирилди, деган таҳминларга мутлақо асос йўқ. Сергей Николаевич бизнесга алоқаси бўлмаган софдил бир инсон эди. Бу ўринда қотилликнинг сиëсий сабаларга кўра амалга оширилгани аниқ. Юшенковнинг сиëсий рақиблари кўп эди.”

Юшенковнинг сиëсий рақибларидан бири сифатида ҳозир Лондонда истиқомат қиладиган тадбиркор Борис Березовский таҳлилчлар диққат марказида қолмоқда.2000 йилда Борис Березовский партияни ташкил қилиш ишларига бир миллион доллар маблағ бергани ўз вақтида Россия матбуотининг асосий мавзуи бўлганди. Кейинчалик Борис Березовсийнинг партия ҳамраиси Сергей Юшенков билан оралари очилади ва бу низо Березовскийнинг ўтган йили партия сафидан ўчирилиши билан якун топганди.Қотиллик юз берган куннинг ўзида Сергей Юшенков Россия адлия вазирлигидан Либерал Россия партияси рўйҳатдан ўтганлиги ҳақидаги гувоҳномани олганди.

Шу ўринда ўзбек тингловчиларига 17 апрел куни отиб ўлдирилган депутат Сергей Юшенков ҳақида икки оғиз маълумот бериб ўтайлик.

“Сергей Юшенков 1950 йилда Калинин вилоятининг Медведкова қишлоғида туғилди.
1974 йилда Новосибирскдаги ҳарбий билим юртни тугатди.
1988 йилда Москва ҳалқ фронти деб ном олган демократик ҳаракат фаолиятида иштирок этди.
1991 йил август ойида Елцин тарфида туриб Оқ уйни ҳимоя қилди.
1995 йилда Россиянинг Чечен урушига қарши норозилик билдириб ҳарбий лавозимдан истеъфо берди.
Шу йилнинг ўзида дума депутати бўлди.
Юшенков Росиядаги полиция-бюрократик тизимини қўллаб қуввтлагани учун 2002 йилда Ўнг кучлар итифоқини тарк қилди.”


Бу гапларга қўшимча сифатида Депутат Сергей Юшеновнинг аëли бева ва ики фарзанди етим қолганини ҳам айтиш лозим бўлади.Лавҳамизга сўнг сўз сифатида 90ининчи йиллар демократик ҳаракатлар сарчашмасида турган сиëсий арбоб Юрий Афанасевнинг марҳум ҳақидаги икки оғиз сўзини танладик.

“Сергей Юшенков мен учун виждон¸ ҳақиқат¸софдилик¸ мардлик ва жасурлик тимсоли бўлиб қолади”
XS
SM
MD
LG