Линклар

Минглаб россияликлар бугун Москвадаги Ваганково қабристонига ўтган ҳафтада ўлдирилган Сергей Юшенков билан видолашиш учун бордилар.


Улар орасида Юшенков яқинлари ва дўстлари, таниқли сиёсатчилар ҳамда оддий фуқаролар бор эди.
Россия Давлат Думаси депутати, “Либерал Россия” партияси лидери, 52 ёшлик Сергей Юшенков 17 апрел куни Москвадаги уйи олдида отиб ўлдирилди. Бундан бироз олдин у “Либерал Россия” партиясини декабр ойида бўлиб ўтадиган парламент сайловлари олдидан рўйхатдан ўтказишга муваффақ бўлган эди. Баъзи сиёсатчилар унинг қотиллиги ортидаги сабаблар сиёсий эканини таъкидлаб, Россияда сиёсий терроризмга чек қўйиш кераклигини таъкидламоқдалар.
Собиқ полковник раҳбарлигидаги партия асосий мақсадларидан бири - Россия армиясини ислоҳ қилишдан иборатдир. Ушбу партия муҳожиратда яшаётган тадбиркор Борис Березовский ёрдамида таъсис этилган.
XS
SM
MD
LG